5/25/19

19-maktabda So'nggi qo'ng'iroq tadbiri

Toshkent viloyati Toshkent tumani XTB ga ga qarashli 19-umumiy o'rta ta'lim
maktabida "Mening maktabim, mening uyim" shiori ostida birinchi, to'qqizinchi va 11-sinf o'quvchilari ishtirokida so'nggi qo'ng'iroq tadbiri bo'lib o'tdi. Tadbirga maktabning barcha o'qituvchilari, ota-onalar hamda Toshken tumani hokimi Akbar Asqarovich Sulaymonov tashrif buyurishdi. Maktab direktori N.A.Qayumova so'zga chiqib bayram bilan barcha bitiruvchilarni tabriklab tadbirni ochib berdi. Shundan so'ng, birin-ketin bitiruvchilar sahnaga chiqib, kuy qo'shiq, raqs va ustozlarga atalgan she'rlar aytib hammani hushnud qilishdi. 9 va 1 sinf o'quvchilari ham oʻz navbatida chiqish qilib bayram bilan tabriklashdi. Tadbir so'ngida tumani hokimi Akbar Asqarovich Sulaymonov so'zga chiqib barcha bitiruvchilarni taʼlimning keyingi bosqichini boshlab katta hayotga qadam qoʻyayotgan yosh avlodni tabriklab ularga tantanali tarzda tashakkur izhor qildi. Maktabda namunali hulqi bilan birga a'lo baholarga oʻqigan bitiruvchilar, ularning ota-onalari va tarbiya bergan ustozlariga faxriy yorliq va tashakkurnomalar berdi.








5/7/19

1 миллион доллар ютиб олиш учун нима қилиш керак?

Ўқитувчилар диққатига:
1 миллион доллар ютиб олиш учун нима қилиш керак?

2019 йилги “Global Teacher Prize” халқаро мукофоти Кениянинг чекка бир қишлоғидаги мактаб ўқитувчисига насиб қилди. Нима учун ўзбекистонлик ўқитувчилар шундай мукофотни қўлга киритмайди? Ўзбекистонда ҳам шундай мукофотга лойиқ, аммо халқаро танловда қандай иштирок этишни билмайдиган ўқитувчилар борлигига ишонамиз. Қуйидаги маълумотлар уларга асқотади.

1

Мукофотни олиш учун нима қилиш керак?

Агар сиз:
  • хоҳ тўлиқ, хоҳ ўриндошлик асосида ёки онлайн шаклда дарс берасизми, бундан қатъи назар, мактабгача таълим муассасасида (4 ёш ва ундан катталарга) ва мактабларда (18 ёшгача бўлганларга) дарс берсангиз;
  • ҳафтасига камида 10 соат ўқувчилар билан юзма-юз бўлсангиз;
  • келгусида камида 5 йил таълим бериш режангиз бўлса, мукофотга ариза топширишингиз мумкин.
Мукофот дунёнинг исталган давлатидаги мактаб ўқитувчиларига берилиши мумкин.

2

Ўқитувчилар қандай мезонларга кўра баҳоланади?

  • Таълим беришда бутун дунё миқёсида татбиқ қилиш мумкин бўлган методлар, усулларни қўллаётгани;
  • Муайян давлат, жамият ёки мактабда таълим беришдаги маълум камчиликларни тузатувчи инноватив амалиётни жорий қила олиши;
  • Ўқувчилари кўзга кўринарли натижаларга эришгани;
  • Таълим беришда нафақат мактаб, балки жамиятда ҳам намуна бўла оладиган педагогик таъсирга эга бўлиши;
  • Ўқувчиларни келажакка – турли миллат, маданият ва динлар қоришиқ яшайдиган жамиятларга мослашган қадриятларга эга қилиб тарбиялаш;
  • Ўзи яшаётган давлат ҳукумати, миллий таълим ташкилотлари, ҳамкасблари эътирофига сазовор бўлганлиги.

3

Танловга ариза қандай топширилади?

Аризалар фақат онлайн шаклда топширилади. Офлайн шаклдаги аризалар қабул қилинмайди.

4

Аризалар қайси тилда ёзилади?

Инглиз, француз, испан, араб, португал, рус ва хитой.

5

Иш тажрибаси неча йиллик бўлиши лозим?

Номзодларда аниқ бир муддат иш тажрибасига эга бўлиш талаб қилинмайди.

6

Танлов қандай амалга оширилади?

Танлов уч босқичда амалга оширилади. Дастлаб юборилган аризалар орасидан 50 нафар номзод сараланади, сўнгра уларнинг орасидан 10 нафар финалчи аниқланади. Охирида ўша 10 нафар финалчи ичидан ғолиб саралаб олинади. Номзодларнинг 50 кишилк рўйхатига кирмаган номзодларга хабарнома юборилмайди. Саралашдан ўтганларга ҳар бир босқичда хабарнома юбориб турилади.

7

Мукофот пули қандай шаклда олинади?

Мукофот пули 1 миллион АҚШ доллари қийматида бўлиб, 10 йилда тенг миқдорда бўлиб-бўлиб тўланади.

8

Шу пайтгача кимлар ғолиб бўлган?

2019 йили Петер Табичи (Кения); 2018 йили Андриа Зафираки (Англия); 2017 йили Магие Макдоннел (Канада); 2016 йили Ҳаннан ал-Ҳруб (Фаластин); 2015 йили Нансие Атвел (АҚШ).

СССР таркибида бўлган давлатлардан грузиялик ўқитувчи 2019 йили, Марказий Осиё давлатларидан афғонистонлик ўқитувчи 2015 йилда танловнинг финалчиси бўлишган.

5/5/19

Республика фан олимпиадаларига оид Президент қарори қабул қилинди

Республика фан олимпиадаларига оид Президент қарори қабул қилинди

Шавкат Мирзиёев «Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга имзо чекди. Унга кўра:

👉 Халқ таълими вазирлигида 14 та штат бирлигидан иборат Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти ташкил этилади;

👉 эндиликда фақат халқаро олимпиадалар ғолиблари ОТМларга тест синовисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинади. Айнан бундай имтиёз берадиган халқаро олимпиадалар рўйхати тасдиқланди;

👉 республика миқёсида ўтказиладиган асосий фан олимпиадалари ғолибларини имтиҳонсиз ОТМга қабул қилиш тизими бекор қилинади. Эндиликда асосий олимпиадаларнинг республика босқичида 1-3 ўринларни эгаллаган иштирокчиларга ихтисослик фани бўйича ОТМларга кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи ва уч йил муддат давомида амал қилувчи сертификат тақдим қилинади;

👉 халқаро олимпиадалар ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари энг кам ойлик иш ҳақининг қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

1-ўрин (олтин медаль) учун – 500, ўқитувчисига –450 баравари;
2-ўрин (кумуш медаль) учун – 300, ўқитувчисига –250 баравари;
3-ўрин (бронза медаль) учун – 200, ўқитувчисига –150 баравари;

👉 асосий олимпиадалар республика босқичи ғолибларининг ўқитувчилари энг кам ойлик иш ҳақининг қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

1-ўрин учун – 50 баравари;
2-ўрин учун – 35 баравари;
3-ўрин учун – 30 баравари;

👉 халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорларига навбатдаги ўқув йили учун директор жамғармасидан олтин, кумуш ва бронза медаллари бўйича тегишинча қўшимча 200, 175 ва 150 фоизлик устама тўланади;

👉 таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган:

халқаро олимпиадалар ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 150 фоиз;
асосий олимпиадалар республика босқичи ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 100 фоизлик устама ҳақи тўланади;

👉 олий таълим муассасасини тамомлаган олимпиада ғолиблари «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан шакллантириладиган истиқболли мутахассислар захирасига киритилади;

👉 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим мактабларининг 4-11 синф, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун ҳар чоракда онлайн тарзда олимпиадалар ташкил қилиш орқали иқтидорли ўқувчилар захирасини шакллантирилади;

👉 ўқувчи ёшларнинг халқаро олимпиадалардаги иштирокини таъминлаш билан боғлиқ, шу жумладан, суткалик, яшаш ва транспорт харажатлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади;

👉 олимпиадаларнинг вилоят ва республика босқичи нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида ўтказилиб, Халқ таълими вазирлиги веб-сайти орқали онлайн тарзда тўғридан-тўғри намойиш этилади;

👉 олимпиадалар очиқ ва шаффоф тарзда ўтказилиши, натижалари улар ўтказилган куннинг ўзида эълон қилинади;

👉 барча босқичдаги олимпиада натижалари, шу жумладан, иштирокчилар тўғрисида маълумот, уларнинг ёзма ишлари тўлиқ ахборот тизимига киритилиши ва ХТВ веб-сайтида эълон қилинади.

Ажойиб, жуда ажойиб! Изоҳга ҳожат йўқ!

@xushnudbek
✅ https://t.me/joinchat/AAAAAEIJCsWRXq

5/1/19

Бешта ташаббус нима?


Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган.

Улар қуйидагиларни қамраб олади:
 Биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади.

 Иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.

 Учинчи ташаббус аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган.

 Тўртинчи ташаббус ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган.

 Бешинчи ташаббус хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутади.

4/21/19

Мактабларда электрон шаҳодатнома тизими жорий этилади.


Таълим тизимида қулайлик яратиш, кадрлар ҳақида маълумот олишнинг осон ва тезкор механизмини яратиш мақсадида мактаб битирувчиларига электрон шаҳодатнома бериш тизими йўлга қўйилади. Бу ҳақда Халқ таълими соҳасида АКТни ривожлантириш маркази матбуот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, лойиҳа анъанавий қоғоз шаҳодатнома билан бир қаторда унинг электрон вариантини ҳам жорий этишни кўзда тутади. Яъни шаҳодатнома қоғозининг орқа қисмига махсус QR-код қайд этилади. Бу кодни сканер қилиш орқали битирувчи ҳақида умумий базадан маълумот олиш мумкин бўлади.
«Тизим онлайн режимда веб технология асосида ишлайди ҳамда ҳимояланган сокет орқали маълумот алмашинилади. Мактаб директорлари логин, парол орқали тизимга кириб, битирувчилар ҳақидаги маълумот ва баҳоларни, шаҳодатнома турини киритади. Ҳар бир мактаб доирасида битирувчилар базаси шакллантирилади. Шаҳодатнома электрон имзо билан тасдиқланади», — дейилади расмий баёнотда.

«Тизим онлайн режимда веб технология асосида ишлайди ҳамда ҳимояланган сокет орқали маълумот алмашинилади. Мактаб директорлари логин, парол орқали тизимга кириб, битирувчилар ҳақидаги маълумот ва баҳоларни, шаҳодатнома турини киритади. Ҳар бир мактаб доирасида битирувчилар базаси шакллантирилади. Шаҳодатнома электрон имзо билан тасдиқланади», — дейилади расмий баёнотда.
Мазкур механизмнинг ишга тушиши шаҳодатнома рақамлари асосида битирувчилар ҳақида маълумотларни идоралараро тармоқ орқали алмашиш имкониятини беради. Шунингдек, онлайн ҳужжатлар алмашинувини ҳам осонлаштиради.
Мутахассис Ислом Ягудиннинг маълумот беришича, аттестат 6 хил турда бўлиши кутилмоқда. 9 синф битирувчилари учун икки хил: аъло даража ва оддий даража. 11 синф битирувчилари учун эса 4 хил, яъни олтин, кумуш медаллари,оддий, махсус турлардан иборат бўлади. Халқаро университетларда таълим олишда ҳам қулайлик яратиш учун мазкур ҳужжатдаги маълумотлар 3 хил тилда киритилади.
Мазкур лойиҳа ҳозирда барча мактабларда синов тариқасида ишлай бошламоқда, кейинги йилдан лойиҳанинг камчиликлари тўлдирилиб, такомиллаштирилган ҳолда амалиётга тўлалигича татбиқ этилади.

4/19/19

Шерзод Шерматов: «Мен газетанинг душмани эмасман

Шерзод Шерматов: «Мен газетанинг душмани эмасман»

Таълим тизимида қандай ишлар олиб борилаётгани ҳамда бу йилги обуна мавсумида турли миш-мишларга сабаб бўлган «мажбурий обуна» масаласига ойдинлик киритиш мақсадида «Жамият» газетаси мухбири Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Шерзод Шерматов билан суҳбатлашди.

«Мен газета ўқийман. Нафақат газета, балки барча оммавий ахборот воситалари, интернет сайтлари, ижтимоий тармоқларни ҳам кузатаман. Газеталар зўр бўлсин, халқ ўқисин. Мени газетанинг душманига чиқариш керак эмас.

Лекин бирорта даврий босма нашрда маркетинг бўйича мутахассис ёки иқтисодий ривожланиш билан шуғулланувчи мутахассис йўқ. Бир бош муҳаррирга газета мактабларга вақтида етиб бормаётганини айтдим. У буни эса почтанинг айби эканини билдирди. Майли, почта айбдордир. Бироқ бу билан унинг иши юришиб қолмайди-ку», - деди у.

«Бир гапни яна таъкидлашни истайман, мен мажбурий деган нарсага қарши бўлдим. Газетага, ихтиёрий обунага эмас. Шу нарсада сал тушунмовчилик бўляпти. Мана, ўқитувчини мажбурий меҳнатдан, мажбурий обунадан, мажбуран қандайдир ҳомийликлар қилишдан халос қилдик. Лекин газета ўқимасин, демадик. Мисол учун, менинг чўнтагимда маълум миқдорда пулим бор. Унга хоҳласам, сув олиб ичаман, хоҳласам болаларимга нимадир харид қиламан, хоҳласам, газетага обуна бўламан. Яъни ўқитувчи ўз пулини ўзи истаганича ишлатсин. Мен бундай ҳолатда қандай қилиб уни чеклашим мумкин. Яна такрор айтаман: мен газетанинг душмани эмасман», - дея маълум қилган Шерматов. 

4/10/19

Maktabimga kitob sovg'a qilaman


Toshkent tumani 19-umumiy o’rta ta’lim maktabida o’tkazilgan “Maktabimga kitob sovg’a qilaman” deb nomlangan ma’naviy-ma’rifiy tadbir bo'lib o'tdi.

O’zbekiston Respublikasi Prezidentining 2019 yil 19 mart kuni o’tkazilgan yig’ilishida mamlakatimiz yoshlarining keng tafakkurli, bilimli va barkamol qilib tarbiyalash, ma’naviyatini yuksaltirish, aholi ayniqsa yoshlar o’rtasida kitobxonlikni keng targ’ib qilish maqsadida dolzarb vazifalar belgilangan.
Shu maqsadda 19-maktabda “Maktabimga kitob sovg’a qilaman” tadbiri keng miqyosda o’tkazildi. Unda kitob marafoni tashkil etilib, sobiq maktab bitruvchilari tomonidan maktab kutubxonasiga turli turdagi badiiy kitoblar sovg’a qilindi. Marafon bayramona tarzda o’tkazildi. Unda yozuvchi Shukrullo Abdullayev, shoir Erkin Akromov, O’zbekiston Fanlar Akademiyasining Amir Temur ekspeditsiyasi rahbari Ashrafxo’jayev Faxriddinxo’ja, Xasanboy Guzari MFY raisi Karimov Samig’beri, Bahor MFY raisi Saidkarimov Ilhom qatnashdilar. Ular ham maktabga kitoblar sovg’a qilishdi.

Maktab o’quvchilari tomonidan kitob haqida she’rlar tinglandi.
Maktabda fan olimpiadasi va bilimlar bellashuvida yuqori o’rin olgan o’quvchilarga sobiq bituruvchilar tomonidan kitoblar sovg’a qilindi.

Sobiq maktab rahbari Zokirov Sodiq ham tashrif buyurib bilim olish kasb tanlashda kitobning ahamiyati haqida fikrlarini bildirdi. 

Tadbirga tuman hokimi Akbar Asqarovich Sulaymonov ham tashrif buyurib maktabga kitoblar sovg'a qildi. O'qituvchi o'quvchilar bilan suhbatlashdi. Ularni kitob o'qishga, yaxshi bilim olishga, yaxshi kasb egallashga targ'ib qildi.

Kitob targ’iboti haqida videoroliklar namoyish etildi.
Maktabda tashkil etilgan “Badiiy gimnastika”, “To’quvchilik” va “Yosh rassomlar” to’garak a’zolari ishlari namoyish etildi.


4/7/19

“AL-XORAZMIY IZDOSHLARI” NIZOMI

“AL-XORAZMIY IZDOSHLARI” NIZOM

“Muhammad al-Xorazmiy izdoshlari” integratsiyalashgan ko'rik - tanlovda ishtirok etish uchun ro'yxatdan o'tish.

Ulug’ alloma Muhammad al-Xorazmiy buyuk va bebaho merosini qadrlash, uni yosh avlod ongiga chuqur singdirish, o’quvchilarning aniq fanlarning yuksak marralarini zabt etishiga ko’maklashishi, axborot-kommunikastiya texnologiyalari sohasidagi iqtidorlarini aniqlash hamda qobiliyatlarini ruyobga chiqarish uchun zarur shart-sharoitlar yaratish maqsadida qabul qilingan O’zbekiston Respublikasi Prezidentining 2017 yil 14 sentyabrdagi ”Muhammad al-Xorazmiy nomidagi axborot-kommunikastiya texnologiyalari yo’nalishiga oid fanlarni chuqurlashtirib o’qitishga ixtisoslashtirilgan maktabni tashkil etish to’g’risida” PQ-3274-son qaroriga asosan respublikaning maktab yoshidagi iqtidorli o’quvchilariga matematika, fizika va informatika fanlarini integrastiyalashgan holda qamrab olgan ko’rik-tanlov natijalariga ko’ra beriladigan “Muhammad al-Xorazmiy izdoshlari” nomli mukofot O’zbekiston  Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikastiyalarini rivojlantirish vazirligi va Xalq ta’limi vazirligining 2017 yil 14 dekabrdagi qo’shma qaroriga binoan ta’sis etildi.

Umumiy o‘rta ta’lim maktablarining iqtidorli o‘quvchilari o‘rtasida matematika, fizika, informatika fanlaridan integratsiyalashgan ko‘rik-tanlovni o‘tkazish tartibi va qoidalari.

Tanlovning asosiy maqsadi

Tanlovning asosiy maqsadi – Ulug‘ alloma Muhammad al-Xorazmiyning buyuk va bebaho merosini qadrlash,uni yosh avlod ongiga chuqur singdirish, o‘quvchilarning aniq fanlarning yuksak marralarini zabt etishga ko‘maklashish, axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasidagi iqtidorlarini ro‘yobga chiqarish uchun zarur shart- sharoitlar yaratishdan iborat.

Onlayn test sinovlari orqali iqtidor egalarini aniqlab olish.Tanlov tashkiliy qo‘mitasi tomonidan belgilangan vaqt oralig‘ida o‘quvchilar onlayn test sinovlarini topshirishga ruxsat beradi.

Tanlovni tashkil etish va o‘tkazish

Tanlov O‘zbekiston Respublikasi hududidagi umumiy o‘rta ta’lim maktabining 10-11 sinflarining iqtidorli o‘quvchilari o‘rtasida o‘tkaziladi.

Tanlov matematika, fizika,informatika va axborot texnologiyalari fanlari integratsiyalashgan holda saralash asosida o‘tkaziladi.

Tanlovda ishtirokchilarni ro‘yxatdan o‘tkazish quyidagicha amalga oshiriladi:

Tanlovda ishtirok etishni istagini bildirgan o‘quvchilar tanlovning saytda har yili ro‘yxatdan o‘tadilar. Tanlovning shartlari va o‘tkazish bosqichlari bilan tanishgandan so‘ng ishtirok etish xuquqiga ega bo‘ladildar. Tashkiliy qo‘mita tomonidan saytning ommaviy “Ishtirokchilar” bo‘limida avtomatik tarzda chop etadi va tanlovning bosqichlarida ishtirok etish uchun tavsiya beradi.

Tanlov uch bosqichda o‘tkaziladi.

Birinchi bosqichda – Respublika hududlari bo‘yicha ta’lim muassasalarida olimpiadaning rasmiy saytiga kirish orqali onlayn test sinovidan o‘tkazish orqali iqtidorli o‘quvchilar saralab olinadi.

Mazkur bosqichda ishtirokchilar tegishli yilning 1 aprelidan 10 apreliga qadar tanlovning rasmiy saytiga joylashtirilgan onlayn test tizimi orqali o‘z bilimlarini sinaydilar. Onlayn test natijalari real vaqt davomida 100 ballik tizim bo‘yicha baholanadi.

Tashkiliy qo‘mita tomonidan matematika, fizika,informatika va axborot texnologiyalari fanlaridan integratsiyalashgan holda joylashtirilgan 30 ta (har bir fandan 10 tadan) test savollaridan kamida 80 ball to‘plagan ishtirokchilar tanlov rasmiy saytining “Birinchi bosqich g‘oliblari” bo‘limida e’lon qilinadi.

Birinchi bosqichda g‘oliblikni qo‘lga kiritgan ishtirokchilar ikkinchi bosqichga taklif qilinadi.

Ikkinchi (mintaqaviy) bosqichda – birinchi bosqichda g‘oliblikni qo‘lga kiritgan ishtirokchilar matematika, fizika,informatika va axborot texnologiyalari fanlaridan integratsiyalashgan holda 9 ta (har bir fandan 3 tadan) amaliy masalalarni yozma topshiradilar.

Ikkinchi bosqich tegishli yilning may oyi ikkinchi o‘n kunligida Muhammad Al-Xorazmiy nomidagi Toshkent Axborot texnologiyalari universitetida va uning Samarqand, Farg‘ona, Urganch, Qarshi va Nukus shaharlaridagi filiallarida bo‘lib o‘tadi.

Mazkur bosqich barcha hududlarda bir vaqtda o‘tkaziladi va uning sanalari haqida birinchi bosqichdan o‘tgan ishtirokchilarga tanlov sayti orqali oldindan xabar beriladi. Ishtirokchilar mazkur hududlardan o‘zlariga qulayini tanlash imkoniga ega bo‘lib, unda ishtirok etishi uchun shaxsni tasdiqlaydigan hujjat, shuningdek, tegishli umumiy o‘rta maktab tomonidan berilgan (surati yopishtirilgan va muhr urilgan) ma’lumotnoma bilan ishtirok etishlari talab etiladi.

Mazkur hujjatlar ko‘rsatilmaganda yoki qalbakilashtirilgan hujjatlar aniqlangan takdirda tashkiliy ko‘mita ularni ikkinchi bosqichga kirititilmaslik huquqiga ega. Ikkinchi bosqich natijalari bo‘yicha Muhammad al-Xorazmiy nomidagi Toshkent axborot texnologiyalari universitetida va uning Samarqand, Farg‘ona, Urganch, Qarshi va Nukus shaharlaridagi har bir filiallarida yozma bayonnomalar tuziladi. Unda ishtirokchilarning yozma ish natijalari ko‘rsatiladi.

Ikkinchi bosqich ishtirokchilari to‘plagan ballari 100 ballik reyting tizimi asosida hisoblanadi. 75 ball hamda undan yuqori ball to‘plagan o‘quvchilar uchinchi final bosqichiga tanlov rasmiy saytining ”ikkinchi bosqich g‘oliblari” bo‘limida e’lon qilinadi va uchinchi final bosqichiga taklif qilinadi.

Uchinchi final bosqichi – iyun oyining uchinchi o‘n kunligida Toshkent shahridagi Inha universitetida bo‘lib o‘tadi.

Mazkur bosqich bir kun ichida o‘tkaziladi va uning aniq sanalari haqida ikkinchi bosqichdan o‘tgan ishtirokchilarga tanlov sayti orqali oldindan xabar beriladi.

Uchinchi final bosqichida -ikkinchi bosqichda g‘oliblikni qo‘lga kiritgan ishtirokchilar

matematika, fizika, informatika va axborot texnologiyalari fanlaridan integratsiyalashgan holda ishlab chiqilgan amaliy masalalar bo‘yicha 15 ta (har bir fandan 5 tadan) yozma ish topshiradilar. Mazkur bosqich ishtirokchilari orasidan yozma topshiriladigan amaliy masalalarga tizimli ravishda to‘g‘ri yechimni taklif qilgan o‘quvchilar to‘plagan ballari bo‘yicha shaffof va adolatli reyting asosida kamayib borish tartibida hisoblab chiqiladi va saralanadi.

Ishtirokchilarning birinchi va ikkinchi bosqichda erishgan natijalari hisobga olinmaydi.

Eng yuqori ball to‘plagan bta ishtiokchi sovrindor hisoblanadi. (Agar 6-o‘rinni olgan ishtirokchi to‘plagan ball bilan keyingi ishtirokchi to‘plagan balli bir xil bo‘lsa, sovrindorlar soni o‘zgarishi mumkin).

Tanlov finali sovrindorlarining ro‘yxati saytning “Final-Toshkent sh.” va “Taqdirlash taxtasi” bo‘limlarida ko‘rsatiladi.

Tanlov g‘oliblarini taqdirlash.

Tanlov sovrindorlarini taqdirlash Toshkent shahridagi Inha universitetida bo‘lib o‘tadi.Tanlovning uchinchi final bosqichi sovrindorlari “Muhammad al-Xorazmiy izdoshlari” nomli mukofot (stauetka) hamda tegishli miqdordagi pul mablag‘lari bilan taqdirlanadi. . Tanlovning uchinchi final bosqichi sovrindor qatnashchilari quyidagi miqdorda pul mablag‘lari bilan rag‘batlantiriladi:

birinchi o‘rin – O‘zbekiston Respublikasida o‘rnatilgan eng kam oylik ish haqining 100 barobari miqdorida;

ikkinchi o‘rin -O‘zbekiston Respublikasida o‘rnatilgan eng kam oylik ish haqining 75 barobari miqtsorida;

uchinchi o‘rin – O‘zbekiston Respublikasida o‘rnatilgan eng kam oylik ish haqining 60 barobari miqtsorida;

Shuningdek, ular Toshkent shahridagi Inha universiteti qoshidagi uzluksiz ta’lim markazi tomonidan ingliz tilidan bepul o‘qish huquqini beruvchi yo‘llanmani qo‘lga kiritadilar.

"Al-Xorazmiy izdoshlari" ko'rik tanlovi

  10-11 sinflarning iqtidorli o’quvchilari o’rtasida matematika, fizika, informatika va axborot texnologiyalari fanlaridan "Al-Xorazmiy izdoshlari integratsiyalashgan ko’rik-tanloviga start berildi!

2019-yilning 1-aprelidan 10-apreliga qadar ro'yxatdan o'ting va tanlovda ishtirok eting. Ro'yxatdan o'tish uchun ushbu havolaga o'ting.
👇👇
Ro'yxatdan o'tish

Ma'lumot o'rnida aytish joizki, integratsiyalashgan ko’rik-tanlovi g'oliblariga 1-o’rin – eng kam oylik ish haqining 100 barobari miqdorda,  2-o’rin – eng kam oylik ish haqining 75 barobari miqdorda,  3-o’rin– eng kam oylik ish haqining 60 barobari miqdorda pul mukofotlari beriladi.
Ko'rik-tanlov nizomi bilan tanishish uchun
O'tish.

1/21/19

"Vatan ostonadan boshanadi" mavzusida ochiq darslar

 Maktabimizda shu va o'tgan hafta mobaynida "Vatan ostonadan boshlanadi" mavzusida ochiq darslar tashkil etildi. Bunda har bir sinfda ko'rgazmali, interfaol va ilg'or pedagogik texnologiyalar asosida oʻqitishning eng yaxshi usul va vositalaridan foydalanib o'quvchilar uchun esda qolarli darajada darslar tashkil qilindi.







1/17/19

Ўзбекистондаги энг яхши мактаблар рейтинги аниқланади

Ўзбекистонда мавжуд 10 мингга яқин мактабларнинг энг яхшилари рейтинги аниқланади. Рейтинг натижалари 1 февралгача эълон қилиниши мўлжалланган.
Рейтингни аниқлаш 2 босқичда амалга оширилади.
Биринчи босқичда республикамиздан рейтингда иштирок этадиган 28 та туманлар ва шаҳарлар аниқланади. Бунда 14 та ҳудуднинг марказ шаҳарлари танланади. Унга қўшимча равишда ҳар бир ҳудуддан бир донадан туман қуръа ташлаш йўли билан аниқланиб олинади. Демак республикамиз бўйича 28 та туман, шаҳар рейтингни аниқлашда иштирок этади.
Иккинчи босқичда қуйидаги 4 та рейтинг индикатори бўйича танланган туман, шаҳарлардаги мактаблар фаолияти ўрганилади:
– 11-синф битирувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлик даражаси ва сифати кўрсаткичи;
– 9-синф ўқувчиларининг билим даражаси кўрсаткичи;
– Олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар улуши;
– Ўқувчилар ва педагоглар билан ўтказиладиган ижтимоий сўров натижалари.
Рейтингда умумтаълим муассасалари 9-синф битирувчиларининг билим даражаси PISA (Programme for International Student Assessment) ва TIMSS (Trends in International Mathematics and Science Study) - ўқувчилар билимини халқаро баҳолаш дастури талаблари доирасидаги саволлар асосида баҳоланади.
Умумтаълим муассасасида ўтказиладиган ижтимоий сўровлар назорат ишлари бошланишидан олдин ташкил этилади ва қуйидаги икки усулда амалга оширилади: биринчи усул, битирувчи синфлар ўқувчилари билан педагог ва раҳбар ходимлар фаолияти тўғрисида ижтимоий сўров ўтказилади. Бунда таълим муассасасидаги ижтимоий-маънавий муҳит ва ўқитувчиларнинг дарс бериш маҳорати ҳақида ўқувчилар фикри ўрганилади. Иккинчи усул, педагогик жамоа билан TALIS (Teaching and Learning International Survey) - таълим бериш ва ўқитиш тизимининг халқаро тадқиқотига асосланган ижтимоий сўров ўтказилади. Бунда мактабларда ўқитувчилар учун яратилган шароитлар ва у ердаги ўқув муҳитининг аҳволи ҳақида ўқитувчилар фикри ўрганилади.
Умумтаълим муассасалари рейтингини тузиш мақсадида Давлат инспекцияси Халқ таълими вазирлиги билан келишган ҳолда рейтингни аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш, умумтаълим муассасаларида назорат ишлари ва ижтимоий сўровларни ўтказиш бўйича мувофиқлаштирувчи комиссия тузилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда умумтаълим муассасалари рейтингини аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш, назорат ишлари ва ижтимоий сўровларни ўтказиш бўйича Давлат инспекциясининг ҳудудий бўлимлари ҳамда Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилади. Комиссия ҳамда ишчи гуруҳ таркиблари Давлат инспекцияси буйруғи билан тасдиқланади.
Рейтингда қатнашадиган туман, шаҳарлар умумтаълим муассасалари рўйхати комиссия томонидан белгиланиб, жорий йилнинг 1 февралигача эълон қилинади.

1/14/19

14-yanvar "Vatan himoyachilari kuni" munosabati bilan oʻtkazilgan tadbir.

14-yanvar "Vatan himoyachilari kuni" munosabati bilan maktabda "Vatan muqaddas uni himoya qilish burchdir" deb nomlangan tadbir oʻtkazildi. Bu tadbir yuqori saviyada tashkil etildi. Koʻplab harbiylar ota onalar oʻquvchi va ustozlar ishtirok etishdi. Dastlab soʻzni maktab direktori N.Qayumova barcha kelganlarni bayram bilan tabriklab tadbirni ochib berdi. Keyin oʻquvchilar tantanali ravishda sahnaga chiqib, oʻzlari tayyorlab kelgan tomosha kuy qoʻshiqlar va raqslarni ijro etishdi. Kelganlarga koʻtarinki kayfiyat bagʻishlashdi.





1/11/19

Tuman olimpiadasi natijalari

2019-yil 7-8- yanvar kunlari Toshkent tumanida fan olimpiadalarining 2-bosqichi boʻlib oʻtdi. Fan olimpiadalari tumanning eng namunali boʻlgan 9-,11-,26-maktablarida boʻlib oʻtdi. Bu olimpiadada bizning 19-maktab oʻquvchilari munosib qatnashishdi va faxrli oʻrinlarni egallashdi. Jumladan 9-sinf oʻquvchisi Sayfiddinxoʻjayev Saydumar iqtisod fanidan faxrli 1-oʻrinni egallab viloyat bosqichiga yoʻl oldi. 10-sinf oʻquvchilari Muqimova Muxlisa huquq fani boʻyicha, Odilov Elyor geografiya fani boʻyicha faxrli oʻrinlarni egallab viloyat bosqichiga yoʻllanma oldilar. Maktabimiz umumiy hisobda tuman miqyosida kuchli 10 talikdan joy egalladi. Va bu esa oʻtgan yillarga nisbatan ancha yuqori.

19-maktabda So'nggi qo'ng'iroq tadbiri

Toshkent viloyati Toshkent tumani XTB ga ga qarashli 19-umumiy o'rta ta'lim maktabida "Mening maktabim, mening uyim" shi...